
Лойиҳалар

«Бунёдкор» стадионида биз 160 кW GBT+GBT қувватли 2 та ТОK BOR қувватлаш станцияларини ўрнатдик.
Бу оилангиз ва дўстларингиз билан а’ло даражада вақт ўтказиш учун ажойиб жой.
Стансиялар Чўпон ота кўчасидаги DREAM PARK парки (собиқ Ғофур Ғулом парки) томонидаги автотураргоҳда жойлашган. Янада батафсил роликда томоша қилинг.
ТОК BORда севимли локацияларда қувватланинг!



Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳридаги «Muborak Oil Gaz Servis» автотураргоҳида 160 кW GBT+GBT қувватлаш станциясини ўрнатдик.
Энди Бухоро ва Қарши ўртасидаги электромибилда сафар қилиш янада осонлашди. Биз бепоён ватанимизнинг ҳар бир электромобилчиси ҳақида қайғурамиз!
Бутун Ўзбекистон бўйлаб ТОК BOR билан биргаликда ҳаракатланинг!






Қорақалпоғистон Республикаси Элликқал’а туманидаги «EL-RUSLAN» автомобилларга газ қўйиш шахобчаси ҳудудида 80 кW GBT+CCС2 ТОК BOR қувватлаш станциясини ишга туширдик. Локация А380 автомобил йўлининг Саримов ва Нукус шаҳри оралиғида жойлашган бўлиб, сизнинг қулай ҳаракатланишингиз учун муҳим нуқта ҳисобланади.
Бу жойда Хитой ва Европа электромобиллари қувватлана олади. Ўз электромобилингизда Қорақалпоғистон Республикасига эркин отланишингиз мумкин.
ТОК BOR билан қувватланинг!