Лойиҳалар
Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳридаги «Muborak Oil Gaz Servis» автотураргоҳида 160 кW GBT+GBT қувватлаш станциясини ўрнатдик.
Энди Бухоро ва Қарши ўртасидаги электромибилда сафар қилиш янада осонлашди. Биз бепоён ватанимизнинг ҳар бир электромобилчиси ҳақида қайғурамиз!
Бутун Ўзбекистон бўйлаб ТОК BOR билан биргаликда ҳаракатланинг!
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқал’а туманидаги «EL-RUSLAN» автомобилларга газ қўйиш шахобчаси ҳудудида 80 кW GBT+CCС2 ТОК BOR қувватлаш станциясини ишга туширдик. Локация А380 автомобил йўлининг Саримов ва Нукус шаҳри оралиғида жойлашган бўлиб, сизнинг қулай ҳаракатланишингиз учун муҳим нуқта ҳисобланади.
Бу жойда Хитой ва Европа электромобиллари қувватлана олади. Ўз электромобилингизда Қорақалпоғистон Республикасига эркин отланишингиз мумкин.
ТОК BOR билан қувватланинг!