Лойиҳалар
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида, "ALADDIN AQUAPARK" аквапаркининг автотураргоҳида 80 кW GBT + CCС2 қувватли ТОК BOR қувватлаш станциясини ишга туширдик.
Бу қишки ва ёзги аквапарк, сиз мазза қилиб дам олаётганингизда, машинангиз қувватланиб туради.
Ушбу локацияда хитойлик ва европалик электромобиллар қувватланиши мумкин.
ТОК BORда завқланиб қувватланинг!
Бундан роппа-роса 3 йил аввал биз "Amirsoy Mountain Resort" тоғ курортида бизнинг энг биринчи ТОК BOR қувватлаш станциясини ўрнатган эдик, бугун эса яна қўшимча 11 та, шошилаётганлар учун тез, бутун кунга келганлар учун эса ўзгарувчан ток станцияларини ўрнатилди.
Энди бу ерда бир вақтнинг ўзида 19 та электромобил қувватланиши мумкин.
ТОК BORда завқланиб қувватланинг!
Биз М34 трассасида, шаҳарлар ўртасида ҳам хитойлик, ҳам европалик электромобилларнинг қулай ҳаракатланиши учун, 60 кW GBT+CCС2 қувватли навбатдаги ТОК BOR қувватлантириш станциясини ўрнатдик.
Локация: "DONIYOR SHIFO KLINIKASI" клиникаси
ТОК BORни танланг, ва бутун Ўзбекистон бўйлаб севимли локацияларингизда қувватланинг
Самарқанд вилоятида, Жомбой шаҳри ёнидаги М-39 трассаси бўйлаб "Чархпалак Савдо маркази" мажмуасининг автотураргоҳида хитойлик электромобиллар учун 140 кW GBT+GBT қувватли ТОК BOR станциясини ўрнатдик.
"Чархпалак" машҳур ҳайкалини кўришга келинг ва электрокарингизни қувватлантиринг.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб ТОК BORда қувватланинг!