ТОК BOR зарядлаш станциялари бутун Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган.
ТОК BOR компанияси Ўзбекистонда 2020-йилдан буён электр транспорт воситаларини қувватлаш станцияларини етказиб бериш, жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
ТОК BOR нинг ўзининг мобил иловаси бор.
Электр автомобил ҳайдовчилари учун компания мижозлар еҳтиёжларига махсус ишлаб чиқилган ўзининг мустақил, замонавий мобил иловасини – Ўзбекистон ҳудудида ТОК BOR электр қувватлаш станцияларини соддалаштирилган тарзда қидириш ва улардан фойдаланиш воситасини ишлаб чиқди.
Ўзининг мобил иловаси
Маълумотларни ҳимоя қилишнинг юқори даражаси.
iOS ва Android фойдаланувчилари учун очиқ.
Фойдаланиш учун максимал даражада қулай бўлган интерфейс.
Маҳаллий тўлов тизими билан уйғунлашган.
Олий ишлаш тезлигига эга.
Мижозларга қулай бўлиши учун иловани доимий равишда янгилаб туриш мумкин.
ТОК BOR ўзининг сервис марказига эга.
ТОК BOR қисқа муддатда қайта тиклаш ишларини амалга оширишга имкон берадиган ўзининг сервис марказига эга.
Тошкентда эҳтиёт қисмлари омборининг мавжудлиги.
ТОК BOR да малакали монтаж бригадалари ишлайди.
Қувватлаш станцияларини ишга тушириш ва ишлатиш бўйича барча ишларни бажарадиган ўз монтаж гуруҳлари. Трансформатор подстанциясини ўрнатишдан тортиб, даврий режали техник хизмат кўрсатишгача
ТОК BORда барча коннекторлар турлари ўзлаштирилган
ТОК BOR тармоғида ҳар қандай электромобил қувват олиши мумкин, чунки биз қувватловчи коннекторларнинг халқаро миқёсда қабул қилинган барча стандартларни ўзлаштирдик.