Лойиҳалар
CITY LINE СМ автотураргоҳида 120 КвТ GBT + GBT қувватли ТОК БОР қувватлантириш станциясини ўрнатдик
Ушбу локацияда сиз, электромобилингиз қувватлангунича, меҳмонхона хизматларидан фойдаланишингиз мумкин, иш доирасида учрашув ўтказишингиз, ресторанда тушлик қилишингиз ёки замонавий тренажёрлар залида Buka Gym шуғулланишингиз мумкин.
ТОК БОРда завқланиб қувватланинг
Жиззах довонида, "Aфсона Ош маркази" кафесида биз бирданига 120 қувватли GBT+GBT 2 та ТОК БОР станцияларини ўрнатдик.
Ушбу ниҳоятда қулай локация Тошкент - Термиз М-39 трассасида жойлашган. Машинангизни қувватлантиришга қўйинг ва ўша машҳур Жиззах сомсасини татиб кўринг.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб ТОК БОРда қувватланинг
Янги қувватлантириш станцияси Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонасининг автотураргоҳида ўрнатилди.
Электромобилингиз қувватланаётган пайтда сиз очиқ осмон остида бассейнда чўмилишдан баҳраманд бўлишингиз, анжуманлар залида бизнес учрашув ўтказишингиз ёки ресторанда тамадди қилишингиз мумкин.
ТОК БОРда завқланиб қувватланинг
Бугун Тошкент шаҳридаги INDEX энг йирик савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси яна битта 160 КвТ қувватли ТОК БОР қувватлантириш станциясига кўпайди.
Шундай қилиб, ҳудудда 3 та станция ўрнатилган бўлиб, уларнинг биттаси европалик электромобиллар учун мўлжалланган CCС2 разёми билан жиҳозланган.
Севимли локациянгизга келинг ва қувватланинг.