Қишда электромобилнинг юриш захирасини қандай ошириш мумкин ва нима учун қувватлаш жараёни секинлашиб қолди?!
Совуқ кунлар бошланиши билан электромобил ҳайдовчиларида нима учун юриш захираси камайиб кетди, қувватлаш тезлиги эса пасайди, каби саволлар туғилади, мазкур мақолада сизларнинг шу каби саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламиз:
Босиб ўтиладиган йўлнинг ҳароратга боғлиқлиги
Электромобиллардан фойдаланиш учун энг мақбул ҳарорат 21 даража ҳисобланади, ундан юқори ёки паст ҳарорат аккумляторларнинг характеристикаларига таъсир кўрсатади ҳамда қўшимча энергия сарфини келтириб чиқаради.
LFP Blade катакчалари мисолида аккумлятор ҳароратини ушлаб туриш тизимига эга ва бундай тизим мавжуд бўлмаган электромобил босиб ўтадиган йўли захирасига ҳароратнинг таъсири жадвали
Келинг, қишда электромобилдан фойдаланиш борасида бир қанча фойдали маслаҳатларни кўриб чиқамиз.
Атроф муҳитнинг ҳароратидан ташқари, юриш захирасига ҳайдовчининг машина ҳайдаш услуби, кескин тезланишлар, 100 км/с дан юқори тезликда юриш, кескин тормоз бериш, шунингдек машина салонидаги ўта юқори ҳарорат ҳам таъсир қилади.
Тезлик ва ҳароратдан келиб чиқиб Tesla Model S 100Dнинг йўл босиши
Қолаверса, агар сиз битта узоқ масофага юрсангиз, юриш захираси танаффуслар билан қисқа масофаларни босиб ўтишга нисбатан узоқроқ масофага етади, чунки қисқа масофаларга юрганда ҳар сафaр машина аккумлятор ва салон ҳароратини белгиланган даражага олиб чиқиши зарур бўлади.
Шубҳасиз, ҳароратнинг пастлиги электромобил аккумляторини қувватлаш тезлигига ҳам таъсир қилади, аммо TOK BOR станцияларида ҳароратнинг турли даражаларида ҳам барқарор ток берилади.
TOK BOR станцияларининг куч модуллари ишлаб чиқариш унумдорлигига ҳароратнинг таъсири
Жадвалда бизнинг 20 киловаттли кучланиш модулидан ташкил топган мунтазам ток станцияларимиз – 30 дан +56 даражагача ҳароратда барқарор қувватни етказиб бериши мумкинлигини кўриш мумкин.
Электромобилнинг (KIA EV6 мисолида) ҳарорат ва батарея зарядидан келиб чиқиб ток қабул қилиш имкониятини акс эттирувчи жадвал
Машина салонидан ташқарида турлича ҳарорат бўлганида имкон қадар кўпроқ ток олиш имконияти фақат батареянинг ҳажми ва кимёвий тузилишига, шунингдек электромобилларнинг ҳар бир моделининг батареяни ишчи ҳарорат диапазонига чиқариш имкониятига, бошқача айтганда, машина батареяни қанчалик тез қиздира ёки совута олишига боғлиқ бўлади.
Бундан ташқари, совуқ кунда қувватлантириш жараёнида энергиянинг бир қисми батареяни қиздиришга кетиб қолади, шу боис машинанинг қабул қилаётган қуввати станциядан берилаётган қувватдан 15-25 % га, ўзгарувчан ток станцияларида эса совуқ кунларда 50 % гача фарқ қилиши мумкин, бунга чабаб эса машина батарея ва салонни қизитишга кетган энергияни ҳисобга олмасдан фақат бевосита электромобил аккумляторига йўналтирилган қувватни, станция эса истеъмол қилинаётган токнинг ҳаммасини акс эттириши билан боғлиқ.
Тавсиялар:
✔ Электоромобил сотиб олишда кучли ток батареясини қиздириш/совутиш тизими ўрнатилган моделларни танланг
✔ Ҳажми каттароқ АКБни танланг, ҳажм қанча катта бўлса, у шунчалик кўпроқ ток қабул қила олади
✔ Электромобилни йўлга тушишдан 15-20 дақиқа олдин қиздиринг
✔ Рекуперация тормозларидан фойдаланинг
✔ Электромобил устидан қорни кураб ташланг, у қўшимча оғирлик туширади ва аэродинамикани ёмонлаштиради
✔ Салондаги ҳароратни 22 жаражадан оширманг, ҳамда рул ва ўриндиқларни иситишдан фойдаланинг, улар иқлим-назоратидан кўра анча тежамкор
✔ Машинани усти ёпиқ тўхташ тўхташ жойида ёки қуёшда қолдиринг
✔ Шиналардаги босимни текшириб туринг
Дарвоқе, Норвегия электромобиллар сони бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланади, у ерда қиш узоқ давом этишини ва қаттиқ совукқ бўлишини яхши биламиз, демак бизнинг қуёшли Ўзбекистонимизда бу каби вақтинчалик масалалар ҳақида кўпи билан бир-икки ой бош қотиришга тўғри келади холос.
<< ОРҚАГА