+998 787 777 787
Коннекторларнинг турлари

Коннекторларнинг турлари

Aвтомобилни танлашда электр транспорт воситаларининг барча харидорлари бир хил муаммога дуч келишади - бу коннекторлар ва уларнинг турлари. Нима ва қаерга уланиш керак, қаерга қараш керак - энг яқин қувват бериш станциясида қувват олиш умкинми ва йўлда ноқулай вазиятлардан қандай қочиш керак. TOK BOR станцияларида қувват олишдан қулай фойдаланиш учун Ўзбекистон бозорида таклиф этилаётган электр транспорт воситаларига уланиш учун мўлжалланган деярли барча улагичлар тақдим этилган.

Электр машинасига қаерда қувват бериш ераклигини ва у ерда қандай турдаги улагичлар мавжудлигини кўриб чиқамиз.

Барча TOKBOR станциялари доимо серверга уланган. Иловамиздан фойдаланиб, фойдаланувчилар дарҳол қувват бериш станциялари ва уларнинг юкланиши ҳақида маълумот оладилар. Қувват бериш станциясини тўғғри танлаш учун сиз нафақат электр транспорт воситаси коннекторининг турини, балки қайси станцияга мос келишини ҳам билишингиз керак.

Билиш керак бўлган биринчи нарса шундаки, барча станциялар ўзаро қуйидагиларга бўлинган: DC (доимий ток) ва AC (ўзгарувчан ток).

Бу ерда шуни айтиш керакки, электр транспорт воситаларининг кўплаб моделларида иккита алоҳида қувват бериш улагичлари мавжуд. Бунинг маъноси шундаки, AC улагичи борт инверторига уланган бўлиб, у ўзгарувчан токни доимий токка айлантиради ва уни батареяга етказиб беради. Доимий ток коннектори эса тўғридан-тўғри уланади ва батареядан фақат бошқарувчи ва ҳимоя электроникаси билан ажратилади.

Муҳим! Ушбу тизимларнинг ҳар бири ўзининг қўйимларига, минимал ва максимал мумкин бўлган юкламаларга, қувват чекловларига эга. Ушбу кўрсаткичлар электр транспорт воситасининг ҳар бир модели учун индивидуалдир.

Электр транспорт воситаларининг брендлари, моделлари ва ишлаб чиқарилган йилларига қараб индивидуал фарқлари туфайли, бундан кейин максимал заряд қуввати ҳақида гапирганда, биз фақат қувват бериш станцияси қувват бериш порти орқали етказиб берадиган максимал рухсат этилган қувват ҳақида гапирамиз. Электр автомобил моделингиз қанча юклама олиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот бера олмаймиз - бу маълумот сизнинг фойдаланиш қўлланмангизда кўрсатилган.

Ўзгарувчан ток (AC) станциялари учта улагич учун мўлжалланган 53 кВтгача бўлган қувватга эга бўлиб, улар қуйидаги типик улагичларга эга:

GBT AC – бу хитойнинг ўзгарувчан токли улагичлари. Ҳозирги вақтда электр транспорт воситалари импортининг асосий улуши Хитойга тўғри келади, бу улагич жуда талабгир ҳисобланади, шунинг учун барча TOK BOR AC станциялари ушбу коннекторларнинг уч фазали версияси билан жиҳозланган, бизнинг AC станцияларимизда қувват олаётганда, Tesla model 3 ва Xpeng P7 Тесла каби электр транспорт воситалари барча уч фазани қабул қила олади ва уч баробар тезроқ қувват олади.

  • Фаза – бир фазали, уч фазали;
  • Максимал қуввати, 22 кВт гача (энг юқориси 44);
  • Максимал кучланиш, В - 400;
  • Ток кучи, А - 63;
  • Улагичлари сони, дона - 7.

Type2 (Mennekes) Европада ва бошқа кўплаб МДҲ мамлакатларида стандарт сифатида қабул қилинган Европа уч фазали улагичи бўлиб, ҳар бир TOK BOR станцияси ушбу улагич билан жиҳозланган, чунки у энг универсал ҳисобланади ва унга ҳар қандай машина учун адаптерлар мавжуд.

  • Фаза – бир фазали, уч фазали;
  • Максимал қуввати, 22 кВт гача (энг юқориси 44);
  • Максимал кучланиш, В - 400;
  • Ток кучи, А - 63;
  • Улагичлари сони, дона - 7.

GBT AC – бу хитойнинг ўзгарувчан токли улагичлари. Ҳозирги вақтда электр транспорт воситалари импортининг асосий улуши Хитойга тўғри келади, бу улагич жуда талабгир ҳисобланади, шунинг учун барча TOK BOR AC станциялари ушбу коннекторларнинг уч фазали версияси билан жиҳозланган, бизнинг AC станцияларимизда қувват олаётганда, Tesla model 3 ва Xpeng P7 Тесла каби электр транспорт воситалари барча уч фазани қабул қила олади ва уч баробар тезроқ қувват олади.

  • Фаза – бир фазали, уч фазали;
  • Максимал қуввати, 22 кВт гача (энг юқориси 44);
  • Максимал кучланиш, В - 400;
  • Ток кучи, А - 63;
  • Улагичлари сони, дона - 7.

1-тоифа (Ж1772) Aмериканинг бир фазали улагичи бўлиб, тақдим этилганларнинг энг кичиги ҳисобланади ва бизнинг бозоримизда кенг қўлланилмайди, аммо Кореянинг Hyundai ва американинг Bolt машиналари эгалари ҳали ҳам бундай улагичларни қидирадилар ва шунинг учун 2022 йилдан бери бизнинг компания бошқалар билан бир қаторда ушбу улагичга эга бўлган янги қувват бериш станциясини тақдим этди.

  • Фаза - бир фазали;
  • Максимал қуввати, 9 кВт гача;
  • Максимал кучланиш, В - 230;
  • Ток кучи, А - 40;
  • Улагичлари сони, дона - 5.

Доимий ток (DC) станциялари 120 кВтгача қувватга ва қуйидаги типик улагичларга эга:

GBT DC Хитойнинг DC коннектори бўлиб, Ўзбекистон бозори учун жуда машҳур ва узоқ кутилган коннектор ҳисобланади, Хитойдан олиб келинган автомобиллар кўплиги туфайли ҳар бир TOK BOR станцияси ушбу улагич билан жиҳозланган.

  • Доимий токнинг максимал қуввати, кВт – 40, 100, 140, 200
  • Максимал кучланиш, В – 450;
  • Ток кучи, А – 250
  • Улагичлар сони, дона – 5+2 и 3+2

Бугунги кунга келиб, биз ушбу улагични тўлиқ қувват билан ишлаши ва фойдаланувчиларимизни тезда заряд қилиш қобилияти билан хурсанд қилиш учун барча имкониятларни ишга соламиз.

CCS Combo 2 Европада ва кўпгина МДҲ мамлакатларида стандарт сифатида қабул қилинган энг кучли DC улагичи бўлиб, аслида у иккита қўшимча контакт қўшилган ҳолда 2-тоифанинг такомиллаштирилган версиясидир. Барча TOK BOR DC станциялари ушбу улагич билан жиҳозланган.

  • Доимий токнинг максимал қуввати , кВт - 60, 90, 120;
  • Максимал кучланиш, В - 400;
  • Ток кучи, А -- 225;
  • Улагичлар сони, дона - 5+2 ва 3+2.

CCS Combo 1 - Aмериканинг DC коннектори ,okb,, электр транспорт воситаларимиз қулайлиги учун биз уни кўплаб DC станwияларга ўрнатишни режалаштирмоқдамиз, чунки биз станцияга 2 дан ортиқ улагичларни жойлаштириш имкониятига эгамиз.

  • Доимий токнинг максимал қуввати , кВт - 60, 90, 120;
  • Максимал кучланиш, В - 400;
  • Ток кучи, А -- 225
  • Улагичлар сони, дона - 5+2 ва 3+2.

CHAdeMO, бизнинг фикримизча, мамлакатимизда кенг қўлланилмайдиган улагич бўлиб, эскирган Nissan Leaf, ёки американинг Tesla машиналарида адаптер орқали қўлланилади, 2.0 версиясидаги стандарт атиги 50 кВт /соат қувватга эгa, 

<< ОРҚАГА