Лойиҳалар
Бугун биз шунингдек, Юнусобод, 18 квартал манзилида жойлашган Wave Plaza савдо марказининг автотураргоҳида 120 кВт қуввватли TOK BOR қувватлантириш станциясини ўрнатдик.
Wave Plaza СМ ҳудудида Миллий таомлар, фитнес клуб, интернет кафе, биллиард, авто сервис ва автомобилларни ювиш шаҳобчаси хизмат кўрсатади.
TOK BOR да қувватланинг, вақтни завқ билан ўтказинг
Биз Газли шаҳридамиз - Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига етиб бориш учун муҳим бўлган яна бир манзил!
Бу ерда, Нодир-Неъмат кафеси қошида хитойлик электромобиллар учун 160 кВт қувватли энг кучли қувватлантириш станцияси ўрнатилган.
Электромобилингиз қувватланиб, узоқ сафарга тайёргарлик кўраётган маҳал сиз бу ерда маззали таомлардан татиб кўришингиз мумкин.
Бутун Қизилқум саҳроси бўйлаб электромобилда ТОК БОР билан биргаликда саёҳат қилинг
Деярли ҳар бир автомобил учун бир оз мураккаб бўлган Қизилқум саҳросидан ўтувчи Бухоро ва Нукус ўртасидаги 555 километрли трасса энди ТОК БОР электр қувватлантириш станцияси билан жиҳозланган
Бугун биз энг узоқ кутилган манзилда — Саримой қишлоғидан узоқ бўлмаган масофада жойлашган Саримой чойҳонаси автотураргоҳида хитойлик электромобиллар учун 160 кВт қувватли қувватлантириш станциясини ўрнатдик!
Бу биз учун катта ғалаба! Биз локацияни излаб топиш, ундан сўнг эса уни ниҳоятда кучли электр қувватлантириш станцияси билан жиҳозлаш учун электр қувватларини кўпайтириш бўйича катта ишни амалга оширдик. Aхир бизнинг асосий мақсадимиз - электромобилчилар юртимиз бўйлаб бемалол ҳаракатланишлари учун имконият яратиш
Энди исталган электромобил Қизилқум саҳросини кесиб ўтиб, Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига етиб бориши мумкин.
Навоий шаҳрида Regal Hotel by Grand меҳмонхонасининг автотураргоҳида 120 кВт қувватли ТОК БОР қувват олдириш станцияси ўрнатилди.
Ушбу премиум класс меҳмонхонасида электромобилчилар нафақат қувватланиши, балки меҳмонхона ва анжуманлар зали хизматларидан фойдаланишлари, ресторан ва Спага ташриф буюришингиз мумкин.
Сизни ушбу локацияда кутамиз!