Лойиҳалар
Мамлакатимиз ҳудудларини забт этишда давом этамиз, ахир сиз Ўзбекистон бўйлаб максимал даражада қулай ҳаракатланишингиз керак!
Бугун Самарқанд тарафга кетиш трассасида, Навоий шаҳридан 10 км масофада 80 кВт қувватли TOK BOR қувват олдириш станцияси ўрнатилди. Станция хитойлик ва европалик электромобилчилар учун коннекторлар билан жиҳозланган!
Бутун TOK BOR тармоғи бўйлаб завқ ила қувватланинг!
Сиз учун ажойиб янгилигимиз бор!
Бугун, Бухоро шаҳрининг энг марказида, «BUXARO SAVDO MAJMUASI» нинг автотураргоҳида 140 кВт қувватли, хитойлик электромобиллар учун иккита коннекторга эга ниҳоятда кучли TOK BOR қувват олдириш станцияси ўрнатилди.
Станциянинг шаҳарнинг тарихий марказига яқин жойлашиши электромобилчиларга шаҳарнинг исталган нуқтасидан осонлик билан етиб келиш имкониятини беради.
TOK BOR қувват олдириш станцияларидан фойдаланинг, биз эса сизни янги локациялар билан хурсанд қиламиз!
Хитойлик электромобиллар учун 140 кВт қувватли разъёмларга эга ниҳоятда кучли станция энди Андижонда ҳам, «NAVRUZ MALL» савдо марказининг автотураргоҳида. @navruz_mall
Биз қувват олдириш станцияларини сизнинг локацияларингизга ҳам ўрнатишимиз мумкин, бунда сиз электрокарларнинг қувват олишидан даромад олишингиз, бундан ташқари, сизнинг асосий бизнесингиз учун тўловга лаёқатли мижозларни жалб қилишингиз мумкин!
Чилонзорнинг 2-даҳаси, NEUS @neus_uz бизнес марказининг автотураргоҳида яна битта ТОК BOR 80 кВт қувват олдириш станцияси ўрнатилди
Ушбу стансияда, GBT/DC га қўшимча сифатида, Ўзбекистонда илк маротаба америкалик ва хитойлик электромобиллар учун CCС CОМBO 1 разъёми тақдим этилган
Шундай қилиб, бизнинг компаниямиз қувват олдириш коннекторларининг барча жаҳон, умумий қабул қилинган стандартларини ўзлаштирди, энди ТОК BOR тармоғида исталган электромобил қувват олиши мумкин.
Айтганча, бизнес марказ ҳудудида ўйин зонаси ҳам мавжуд бўлиб, бу ерда PlayStation шинавандалари, электромобил қувват олгунигача, вақт ўтказишлари мумкин