Лойиҳалар
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «KO’KTOSH SHIFO» санаторияси автотураргоҳида 60 кВт GBT/CCС2 ва ГИБРИД ГБТ қувватли ТОКBOR қувватлантириш станцияларини ишга туширдик.
Манзил: Бўстонлиқ тумани, Юсуфхон кўчаси, 247А-уй
Сиз дам олишдан баҳраманд бўлган пайтингизда машинангиз қувватланиб туради.
Ушбу локацияда хитойлик ва европалик электрокарлар, ҳамда гибридлар қувватланиши мумкин.
ТОКBORда завқланиб қувватланинг!
«Monaco» аквапаркининг автотураргоҳида 120 кВт GBT/GBT + GIBRID GBT қувватли ТОКBOR қувватлантириш станциясини ишга туширдик.
Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Қорасу 4.
Аквапарк ҳудудида бар, финча ҳаммом, туркча ҳаммом, СПА, фуд-корт мавжуд.
Сиз лаззат олаётган маҳал, сизнинг машинангиз қувватга тўлиб туради.
ТОКBORда завқланиб қувватланинг!
“Wyndham Garden” меҳмонхонасининг автотураргоҳида 2та ТОКBOR GIBRID GBT қувватлантириш станциясини ўрнатдик.
Шинамли хонали меҳмонхонада тўхталиб, спа-салонда ҳордиқ чиқаринг, шунингдек сиз ТОКBORда қувват олаётган маҳал, меҳмонхона ресторанида тамадди қилиб олишингиз мумкин.
ТОКBOR доим сиз билан бирга!
Жиззах вилоятининг Зомин туманидадаги «Фарход Шашлик» чойхонаси автотураргоҳида 60 кВт GBT+GBT қувватли ТОКBOR қувватлантириш станциясини ўрнатдик.
Зомин қўриқхонасига кетаётиб ўз электрокарларини қувватлантиришга қўйишингиз ва тамадди қилиб олишингиз мумкин.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб ТОКBOR билан бирга ҳаракатланинг!
Янги ва ниҳоятда қувватли локация!
Қамчиқ довонига кўтарилишдан олдин, Ангрен томондан, 33-километрда биз 120 ва 160 кW GBТ + GBT қувватли, ҳамда GBT гибрид автомобиллар учун 2 та ТОKBOR қувватлантириш станциясини ўрнатдик.
Кўтарилишда қувват энг катта ҳажмда сарфланиши туфайли, автомобилни қувватлантириб олиш учун тўхтанг ва ундан сўнг сафарингизни ҳотиржам давом эттиринг.
У ерда шунингдек кўплаб кафе ва дўконлар жойлашган бўлиб, электрокарингиз қувватга тўлгунича ҳордиқ чиқариб олишингиз мумкин.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб ТОКBOR билан бирга ҳаракатланинг!