Самарқандда “Ўзбекнефтгаз” AЖ “UNG Petro” тармоғига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида электромобилларга тезкор қувват бериш шохобчаси пайдо бўлди
Самарқандда электр транспорт воситаларини тез қувватлантирадиган навбатдаги станция иш бошлади.
Aнъанавий лента кесиш тадбири Ўзбекистонда экологик тоза машиналарга техник хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратишни рағбатлантириш тимсоли бўлди.
Қувват бериш шохобчаси “Ўзбекнефтгаз” аксиядорлик жамияти UNG Petro тармоғининг Рудакий кўчасидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида жойлашган.
Компаниянинг таъкидлашича, электр транспорт воситаларига тез қувват бериш қурилмаларининг самарали ишлашини тўлиқ таъминлайдиган бундай қувват бериш қурилмалар республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Шубҳасиз, яқин йилларда электромобиллар сони фақат халқаро автоконцернлар, шунингдек, маҳаллий “Ўзавтосаноат”нинг экологик тоза автомобиллар ишлаб чиқаришга айлантирилиши ҳисобига кўпаяди. Aхир, улар атроф-муҳит ифлосланишининг камайишига олиб келадиган бир қатор афзалликларга эга - двигател атроф-муҳитга зарарли газларни чиқармайди, шунингдек, двигател электр энергияси билан ишлайдиганлиги сабабли анъанавий ёқилғи сарфини камайтиради (муқобил энергия туфайли).
Мақолага ҳавола: https://uzreport.news/society/v-samarkande-poyavilas-eshe-odna-stantsiya-bistroy-zaryadki-elektrokarov
<< ОРҚАГА