+998 787 777 787
TOK BOR компанияси керакли жойда қувватлаш станцияларини бепул ўрнатиб беради

TOK BOR компанияси керакли жойда қувватлаш станцияларини бепул ўрнатиб беради

Электромобиллар учун TOK BOR қувватлаш станцияларини бепул ўрнатиш орқали юқори даромадли истеъмолчиларни бизнесингиз жойлашган ҳудудга жалб қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон президентининг 2022 йил 19 декабрдаги [ПҚ-444-сонли] «Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида 2024 йил охиригача электромобиллар қувватлаш станциялари сони кескин оширилиши белгиланган. Агар сиз электр қувватиги 120 кВт ва техник хизмати мавжуд бўш жойга эга бўлсангиз, сиз барча электромобиль эгаларини жалб қилишингиш мумкин. TOK BOR компанияси электромобилларни қувватлаш станцияларини бепул ўрнатишга тайёр. Бундай тоифадаги истеъмолчиларни ўз ҳудудингизга жалб қилиш сизнинг офисингиз, ресторан, кафе, дўкон ёки меҳмонҳонангиз ривожига ҳисса қўшади.

Бугунги кунда TOK BOR тармоғига 70 дан ортиқ қуввати 200 кВт гача бўлган электромобилларни қувватлаш станциялари уланган.

Тармоқни кенгайтириш доирасида сўнгги вақтларда Фарғона водийси, Бухоро, Навои, Андижон, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида барча тоифадаги электромобилларни қувватлай оладиган станциялар ўрнатилди. TOK BOR — бу 2020 йилдан бери Ўзбекистоннда фаолият юритаётган электромобилларни қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича йирик компания ҳисобланади.

TOK BOR — O'zbekistonning 2020 yildagi elektrozaryadnoy infratuzilmasini rivojlantirish kompaniyasi.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/02/09/tok-bor/

<< ОРҚАГА