+998 787 777 787
TOK BOR Хитой электромобиллари учун GBT DC  станциясини ишга туширди

TOK BOR Хитой электромобиллари учун GBT DC станциясини ишга туширди

Ушбу онлайн станцияда Хитой (GB/T) ва Европа (CCS Combo 2 улагичлари бўлган иккита электр транспорт воситасини бир вақтнинг ўзида қувватлантириш мумкин. Aмерика ва Корея электромобилларини (CCS Combo 1) адаптер орқали қувватлантириш ҳам мумкин.

TOK BOR раҳбари Эркин Рузматов, бизга маълум қилганидек, компания икки йилдан буён ушбу тадбирга интилмоқда ва бугунги кунда TOK BOR тармоғидаги биринчи ва узоқ кутилган GBT DC станцияси электр транспорт воситаларини қувватлантириш учун тайёр.

DC-станциянинг 80% гача зарядлаш тезлиги 20 дан 45 минутгача.

Электр ҳайдовчиларига қулайлик яратиш мақсадида бир йилдан бери ҳар бир станция TOK BOR серверига уланган. TOK BOR иловасидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчилар қувват бериш станциялари ва уларнинг иш ҳажми ҳақида дарҳол маълумот олишлари мумкин. Буни кузатадиган бўлсак, дастлабки 6 соат ичида янги тезкор қувват бериш станциясига 12 та электр транспорт воситаси етиб келди ва бу 2 ҳафта давомида ўзгарувчан ток асосидаги қувват бериш станцияларининг ўртача юкламасини ташкил этади.

Маълумот учун:

СБугунги кунд TOK BOR бутун мамлакат бўйлаб 25 та қувват бериш станцияларини ўрнатган. “TOK BOR” компаниясининг истиқболдаги режалари қаторига Ўзбекистон бўйлаб электр қувват бериш станциялари тармоғини жадал ривожлантириш киради, бунинг натижасида қувват бериш станцияларига сармоя киритишга тайёр бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳамкорликка таклиф этилади, бу эса уларга ойлик барқарор даромад келтиради.

Манзил: Шаҳрисабз кўчаси, 31 Б (мўлжал: Le Grande Plaza, Bla Bla bar меҳмонхонаси)
Телефон: + 998 787-777-787

Мақолага ҳавола - https://themag.uz/post/tok-bor-zapustil-stanciju-gbt-dc-dlja-kitajskih-jelektromobilej

<< ОРҚАГА