+998 787 777 787
Makro Ўзбекистонда электр қувват бериш станциялари тармоғини жорий этишнинг биринчи босқичини якунлади

Makro Ўзбекистонда электр қувват бериш станциялари тармоғини жорий этишнинг биринчи босқичини якунлади

Бу станциялар ҳам Хитой, ҳам Европа электромобилларини қувватлантириш учун мўлжалланган. TOK BOR иловасида сиз ҳар доим электр станцияларининг жойлашишини, шунингдек, керакли портлар ва бўш жойлар мавжудлигини билиб олишингиз мумкин.

Makro супермаркетлар тармоғи “TOK BOR” компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда электр қувват бериш станцияларини жорий этиш бўйича йирик лойиҳани амалга оширди.

Тошкентдаги мавжуд мажмуалардан ташқари Ўзбекистоннинг бошқа кўплаб шаҳарлари ҳам станциялар билан жиҳозланган.

Ушбу қувват бериш станциялари Ўзбекистонда кенг тарқалган Хитой электромобилларини ҳам, Европа электромобилларини ҳам бир вақтда қувватлантириш учун мўлжалланган. Ушбу станцияларда адаптерлардан фойдаланиш туфайли эса ҳар қандай электромобил ишлаб чиқарилган мамлакатидан қатъий назар қувват олади.

Станцияда олти метрли кабелга эга бўлган иккита улагич мавжуд бўлиб, у қандай қилиб тўхтаб туришидан қатъи назар, электромобилни қулай ҳолда қувватлантиришга ёрдам беради.

Максимал чиқиш қуввати ҳар бир улагич учун 22 кВт. Ўзгарувчан ток станцияларида қувват олаётганда якуний қувват фақат электр транспорт воситасига ўрнатилган қувват бериш қурилмасига боғлиқ бўлади. Мисол учун, Хитой автомобилларининг аксарияти бундай қувват бериш шохобчасидан 7 кВт қувват олиши мумкин ва Европа электромобиллари аллақачон 11 кВт қувватга эга, Tesla Model S флагмани эса барча 22 кВтни ўзлаштира олади. Кўпчилик GB/T AC стандартида (Хитой) қувват олади.

Apple Store ва Play Мarket да мавжуд бўлган “TOK BOR” иловасида, сиз ҳар доим Ўзбекистонда мавжуд бўлган электр станцияларининг жойлашувини, банд/бўш ҳолатидаги зарур портлар мавжудлигини кўрсатган ҳолда билиб олишингиз мумкин. Шунингдек, тизим тўлиқ автоматлаштирилган: қувват бериш жараёни, тўлов, ҳисобот иловада мавжуд ва ихтисослашган ходимларнинг зарурлигини истисно қилади.

Бугунги кунга қадар 14 та станция ўрнатилди, улардан 10 таси Тошкент шаҳридаги “Макро” супермаркетларининг автотураргоҳларида, қолганлари эса Самарқанд, Қўқон ва Наманган шаҳарларидаги тармоқ филиаллари олдида жойлашган. Июлдан ноябргача 1078 та уланиш амалга оширилди. Лойиҳанинг бутун фаолияти давомида сарфланган электр энергияси 24 438 кВт ни ташкил этди.

Лойиҳада Навоий, Aндижон, Гулистон, Бухоро шаҳарларидаги Макро супермаркетлари яқинида шохобчалар ташкил этиш кўзда тутилган. Умуман олганда, лойиҳа Ўзбекистондаги 20 та локацияни ўз ичига олади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида тез орада Type1 стандартидаги станциялар етказиб берилиши кутилмоқда, улар ёрдамида Hyundai автомобиллари қувват олади.

TOK BOR иловасини ҳаволадан юклаб олиш мумкин.

Мақолага ҳавола - https://www.spot.uz/ru/2021/12/10/marko-tok-bor/

<< ОРҚАГА