Электромобилларнинг узлуксиз ҳаракатланиши учун TOK BOR инфратузилма яратишни режалаштирмоқда
TOK BOR тармоқни ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва чекка бурчакларини тез қувватлантириш станциялари билан жиҳозлашнинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди.
TOK BOR компанияси 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда электромобиллар учун қувватлантириш станцияларини етказиб бериш, жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келмоқда. Шу билан бирга, компания бутун Ўзбекистон бўйлаб тўсқинликсиз электромобилларда ҳаракатланиш учун инфратузилма яратишни ўз олдига олий мақсад қилиб белгилаб олган.
Бугунги кунда TOK BOR тармоқни ривожлантиришнинг биринчи босқичи якунланганлиги ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва чекка бурчаклари тез қувватлантириш станциялари билан таъминланганлигини эълон қилди.
Қизилқум чўли, хусусан, Саримай қишлоғи ва Газли шаҳрининг забт этилиши тармоқни ривожлантириш бўйича уч йиллик саъй-ҳаракатларнинг якуний натижасига айланди. Электромобилчилар Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари ўртасида ҳаракатланишга муваффақ бўлди.
Компания асосий йўллардаги қувватлантириш станциялари орасидаги масофани қисқартиришни ва шаҳар ҳамда қишлоқларда уларнинг сонини кўпайтиришни режалаштирган. Бунинг учун TOK BOR 120 кВт гача эркин қувватли хусусий трансформатор станцияси ва қулай локацияга эга тадбиркорларни ҳамкорлик учун таклиф қилмоқда. TOK BOR компанияси электр қувватлантириш станциясини бепул ўрнатишга, шунингдек, унинг жойлашиши учун ижарасини тўлашга тайёр. Шу билан бирга, ҳамкорлар TOK BOR`дан локациялари учун қувватлантириш станциясини сотиб олишлари ва бизнес жараёнларига шўнғимасдан даромад кўриш имкониятлари бўлади.
https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/03/tok-bor/
<< ОРҚАГА