+998 787 777 787
BeFit PRO автотураргоҳига TOK BOR қувватлантириш станциялари ўрнатилди

BeFit PRO автотураргоҳига TOK BOR қувватлантириш станциялари ўрнатилди

TOK BOR тармоғи BeFit PRO автотураргоҳига ҳам электромобилларни 20−40 дақиқа ичида қувватлаш имкониятини берувчи юқори тезликдаги қувватлантириш станцияларни ўрнатди.

BeFit PRO спорт мажмуасининг автотураргоҳида Хитой, Европа ва АҚШ электромобиллари учун 160 кВт қувватли TOK BOR юқори тезликдаги қувватлантириш станциялари пайдо бўлди. Энди электрокарларни 20−40 дақиқа ичида қувватлантириш мумкин.

TOK BOR фалсафаси барча электромобилчилар ҳақида ғамхўрлик қилишдан иборат. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон бозорида 90% дан ортиқ электрокарлар Хитой моделлардан иборат бўлишига қарамасдан, компания бошқа ишлаб чиқарувчиларни танлаган электромобил эгаларини ҳам эътибордан четда қолдирмайди.

«BeFit PRO`га ўрта статистик электрокарларга қараганда кўпроқ ҳажмда қувватни қабул қила оладиган электромобиллар ҳайдовчилари келиши сабабли, биз хитойча, европача ва америкача портларга эга эксклюзив станцияларга буюртма бердик. Янги станцияларнинг фарқи шундаки, улар батарея архитектураси 800 В электромобилларга, аккумуляторнинг ҳажмидан келиб чиқиб, 160 кВт гача қувват бера олади», — деди TOK BOR ҳаммуассиси Эркин Розматов станция очилиши давомида.

Бугунги кунда TOK BOR электр қувватлантириш станциялари тармоғи бутун Ўзбекистон бўйлаб 125 та станцияни ўрнатди. TOK BOR электр қувватлантириш станцияларининг кенг кўламли географияси электрокар ҳайдовчиларига қувватсиз қолиб кетишдан қўрқмасдан Тошкент шаҳридан ташқарига чиқиш учун ёрдам бермоқда. Компаниянинг қувватлантириш станциялари харитаси TOK BOR (iOS, Android) мобил иловасида тақдим этилган. У электромобилчиларга нафақат Ўзбекистон харитасидаги ҳамма қувватлантириш станцияларининг ўзини, балки уларнинг статусини ҳам кўриш имкониятини беради. Компания маълумотларига кўра, мобил иловасининг фойдаланувчилари сони 13 500 га етди.

TOK BOR станциялари шаҳарлараро йўналишларда, шаҳарларда — боғларда, савдо, бизнес ва фитнес марказлари яқинида, шунингдек, турар-жойларда жойлашган. Бу истеъмолчиларга қувватлантириш станциясига боришни махсус режалаштирмасдан, одатдаги ишлар билан шуғулланган ҳолда, қувватланишга ёрдам беради.

«Биз ишлаб чиқарувчиларни излаш, танлаш ва тест қилиш учун кўп вақт сарфладик. Улар орасидан бир неча компанияларни танлаб олдик. Улар биз учун махсус равишда Ўзбекистоннинг иқлим шароитига мос ускуналарни ишлаб чиқишди. Илк TOK BOR станциялари иссиққа чидай олмасди, бунинг натижасида улар ҳаттоки жазирама иссиқда ҳам ишлашни давом эттиришлари учун уларнинг қувватини аҳамиятли равишда пасайтиришга мажбур бўлардик. Бугун асосий техник ва ташкилий масалалар тўлиқ ҳал қилингани тугатганимиз сабабли, фаол миқёслаш жараёнидамиз. Ҳозирги пайтда деярли ҳар куни янги станцияларни ўрнатмоқдамиз», — деди TOK BOR ҳаммуассиси.

Йил охиригача компания станциялар сонини 300 тага, кейинги йилларда эса 1500−2000 тага етказишни режалаштирмоқда. Бу, Эркин Розматовнинг фикрича, фуқароларни электр транспортини танлашга ундайди ва яшил иқтисодиётга ўтишда муҳим ҳисса бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, компания тармоқнинг барқарор ва экологик ривожланишини режалаштирмоқда. TOK BOR компанияси аллақачон Урганч шаҳрида қуёш панеллари билан қопланган шийпонли иккита қувватлантириш станциясини ўрнатган. Эркин Розматовнинг таъкидлашича, панеллар ишлаб чиқарадиган энергия зудлик билан электр транспорт воситаларини қувватлантиришга йўналтирилади, бу эса электр тармоқларидаги юкланишни камайтиради. Электр қувватлантириш станцияси бўш бўлган ҳолда эса, энергия станция унинг автотураргоҳида ўрнатилган муассасанинг энергия харажатларининг бир қисмини қоплайди.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/06/27/tok-bor/

<< ОРҚАГА