Термез - электромобиллар учун 80 кВт қувватли станцияни ўрнатдик
Сурхондарё вилояти, Термез шаҳри - янги ҳудуддаги янги шаҳар! Биз Termez Palace премиум меҳмонхонаси автотураргоҳида хитойлик ва европалик электромобиллар учун 80 кВт қувватли станцияни ўрнатдик. Меҳмонхонанинг ҳудудида анжуманлар зали, фитнес ва спа, ресторан жойлашган. Келинг ва бизнинг станциямизда қувватланиб вақтни мароқли ўтказинг