Шаҳримиз ривожланиб, янги лойиҳалар кўлами билан ҳайратга солмоқда.
Шаҳримиз ривожланиб, янги лойиҳалар кўлами билан ҳайратга солмоқда. Яқинда пойтахт харитасида ишлаб чиқариш бинолари, дўконлар, умумий овқатланиш шохобчалари, офис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган улкан TASHKENT INDEX савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси пайдо бўлди. Aлбатта, бундай замонавий жамоат майдони TOK BOR қувват бериш станцияларисиз амалга оширилмайди. Бугундан бошлаб мажмуа автотураргоҳида Хитой ва Европа электромобиллари учун мўлжалланган коннекторлар билан жиҳозланган 80 кВт қувватга эга бўлган тез қувват бериш станцияси ишга туширилди. TOK BOR мобил иловасида аниқ манзилни топишингиз мумкин.