Корпоратив мижозларга
Мақсадимиз Ўзбекистон бўйлаб электр транспорт воситаларини қувватлантириш учун қулай ва кенг инфратузилмани яратишда яшил келажакка эътибор қаратишдир
“TOK BOR” компанияси бутун Ўзбекистон бўйлаб ягона электр қувват бериш шохобчалари тармоғини яратиб, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ўхшаши бўлмаган ноёб қувват бериш шохобчаларини жорий қилмоқда, биз уларни яратиш жараёнига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашдик ва мамлакатимизда сотиладиган кўпгина электр транспорт воситалари учун бир станцияга тез қувват берувчи коннекторларнинг асосий турларини мослаштира олдик. Электромобилларга қувват бериш ўзбек тилига таржима қилинган ва маҳаллий карталар ва тўлов тизимлари билан бирлаштирилган мобил илова орқали амалга оширилади. Тезкор ва секин қувват бериш станциялари Тошкент ва Фарғона водийсида уланган, тўлиқ рўйхатни TOK BOR мобил иловасида кўриш мумкин (App Store ва Play Market да мавжуд)
Бугун биз электр транспорт воситаларини сотиб олувчи барча юридик шахсларга: кичик ва ўрта бизнесдан тортиб йирик компанияларгача, шунингдек, давлат органларига мижозларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус корпоратив дастурни таклиф қилишга тайёрмиз
Ушбу дастур қуйидагиларни кўзда тутади
Балансни пул ўтказиш йўли билан тўлдириш
Шахсий кабинетингизда автомобилларингизнинг қувват олишларини назорат қилиш