+998 787 777 787

Агар сизда автотураргоҳ ҳудудида тўғри келадиган жойингиз бўлса ва керакли қувватга эга электр тармоғи мавжуд бўлса, биз сизга ўзгарувчан токни зарядлаш станциялари ёки 40 дан 200 кВт гача қувватга эга тез зарядлаш шохобчаларини бепул тақдим этишга тайёрмиз. Бундан ташқари, қурилма рус ва ўзбек тилларида фойдаланиш учун қулай интерфейсга эга бўлган ТОК BOR дастурий мажмуасига уланади ва станция ишини масофадан туриб кузатиш имконини беради. Яна бир муҳим афзаллик шундаки, ўз станциянгизни ТОК BOR серверига улаш орқали сиз, юқори тўлов имкониятига эга истеъмолчилар гуруҳига киритилган мамлакатимиздаги барча электр транспорт воситалари эгаларига автоматик тарзда уланиш ҳуқуқига эга бўласиз. Ушбу аудиторияни кафе, дўкон ёки, айтайлик, меҳмонхона ҳудудига жалб қилиш сизнинг асосий бизнесингизга ижобий таъсир қилишига қўшиласизми?