
Автотураргоҳ ҳудудида мос жойга эга бўлган ва уни ўзининг ТОК BOR электр станцияси билан жиҳозламоқчи бўлганлар учун бизнинг мутахассисларимиз ҳар қандай бюджет ва техник хусусиятлар учун секиндан тез (40 - 200 кВт) гача энг ишончли ва мақбул вариантни танлашда ёрдам берадилар. Ҳамкорликнинг бундай шароитларида сиз ойлик умумий айланманинг 80 фоизига эга бўласиз, бу эса лойиҳанинг 2 йилдан камроқ вақт ичида тўлиқ қопланишини кафолатлайди.
Станциянинг ТОК BOR махсус дастурий мажмуаси орқали Ўзбекистондаги зарядлаш станцияларининг ягона рақамли платформасига уланиши қўшимча қулайликдир. Ушбу хизмат нафақат ўз бизнесингизни тўғридан-тўғри смартфонингиздан самарали бошқариш имконини беради, балки энг юқори тўлов имкониятига эга истеъмолчилардан иборат автомобиль эгаларининг янги сегментига кириш имкониятини ҳам беради.