Автосалонлар учун фойдали таклиф!
Ҳамкорнинг салонида
Электромобилларни харид қилишда, икки томонлама шартнома амал қилиши давомида, бутун «ТОК BOR» тармоғи бўйича қувват олдириш учун 20% чегирма тақдим этилади.
Бу автосалондаги харидорлар талабини сезиларли даражада оширади ва рақобатчиларга нисбатан муҳим устунлик бўлиб хизмат қилади, сабаби TOK BOR тармоғи Ўзбекистон бўйлаб энг катта тармоқ бўлиб ҳисобланади ва уни жадал равишда 1500 станциягача кенгайтириш режалаштирилган.
Ўз навбатида автосалон вакиллари «ТОК BOR» иловасини ўрнатишда, рўйхатдан ўтишда ва иловадан фойдаланишда мижозга ёрдам беришади. Салон раҳбарининг истагига кўра харидорга, исталган суммага балансни бирламчи тўлдириш кўринишида, қўшимча бонусни тақдим этиш мумкин.