Тошкентда электромобилларга қувват бериш станциялари тармоғи яратилмоқда

Тошкентда электромобилларга қувват бериш станциялари тармоғи яратилмоқда

Ҳозирда шаҳарда тўққизта шундай қувват бериш шохобчалари мавжуд, гарчи ўтган йилнинг кузида уларнинг сони 0 та бўлган.

Тошкентда электромобилларга қувват бериш станциялари тармоғи пайдо бўлмоқда.

Ҳозирда шаҳарда тўққизта шундай қувват бериш шохобчалари мавжуд, гарчи ўтган йилнинг кузида уларнинг сони 0 та бўлган. Ҳар бирининг аниқ жойлашувини PlugShare хариталарида топиш мумкин.

Ҳокимиятнинг кўплаб режаларига қарамай, электр транспорти учун инфратузилма хусусий бизнес томонидан қурилмоқда. Масалан, Макро супермаркетлари яқинида тўртта қувват бериш станцияси ўрнатилди — компания ўз тармоғини жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб қура бошлади.

“TOK BOR” томонидан “Aнҳор Локомотив” боғи ва “ BeFit” спорт марказларида яна бир нечта станциялар ўрнатилди. Унинг иштирокида Тошкент вилоятида – “Aмирсой” оромгоҳида биринчи электр қувват бериш станцияси пайдо бўлди.

Бундан ташқари, Қамчиқ довонида, шунингдек, Фарғонада (улар Ўзбекистонда биринчи бўлган) электромобилларга қувват бериш станциялари мавжуд.

Мақолага ҳавола: https://www.spot.uz/ru/2021/05/06/electrocars/

<< ОРҚАГА